Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-01-76

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

22

Юридик коллежда байрам тадбири


Халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан биридир.

Ўзбекистонда 1989 йил 21 октябрда эл-юртимиз асрлар давомида орзу қилиб, интилиб ва курашиб келган давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши мамлакат суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлабки дадил қадам эди. Айнан ана шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.

Қашқадарё вилоят Юридик коллежида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган сана муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда коллеж гуруҳлари ўртасида ташкил этилган жамоалар иштирокида танлов ташкил этилиб, бир неча шартлар асосида беллашдилар.

Ўқувчилар бажарилган шартлар асосида тилимизнинг нақадар бой тил эканлиги, жозибаси, шунингдек бугунги кунда она тилимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш масаласига устувор аҳамият қаратилаётганлигини намойиш этдилар.

Тадбирда фаол иштирок этган жамоалар вилоят адлия бошқармасининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирландилар.