Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Жойларда байрам тадбирлари


Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги кенг нишонланишида мажозий маъно бор. Ўзбек тили давлат тили сифатида халқимизни бирлаштирадиган, жамиятимизни улуғ мақсадлар сари сафарбар этадиган қудратли куч бўлиб майдонга чиқди. Айни вақтда у Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги сари қўйилган биринчи дадил қадам эди.

Мустақиллик йилларида ўзбек тилини ривожлантириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ўзбек тили ўтган йиллар давомида мамлакатимиздаги юздан ортиқ миллат ва элат вакилларини ўзаро боғлайдиган меҳр-оқибат тилига айланди. Бу Президентимиз томонидан тилимизга, маданиятимизга берилаётган эътиборнинг юксак намунаси десак, муболаға бўлмайди. 

21 октябрь - бу қутлуғ сана муносабати билан барча туманларда байрам тадбирларининг кўтаринки кайфиятда ташкил этилиши ҳам тилимизга бўлган эътибор ва ҳурматни янада ошишига хизмат қилади.

Ғузор туманида 1-сон умумий ўрта таълим мактабида, Қарши туманидаги Болалар мусиқа мактабида, Нишон туманидаги 35-сон умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган тадбирларда туман адлия бўлимлари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, халқ таълими бўлимлари, ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда ўзбек тили яратилиши неча минг йиллик тарихга эга эканлиги, ривожланиш босқичлари, шунингдек бугунги кунда дунё ҳамжамиятида тилимизга бўлган эътиборнинг тобора ортиб бораётганлиги хусусида таъкидлаб ўтилди.

Байрам тантаналари  мактаб ўқувчиларининг ҳар хил саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлари ижроси билан, ўзбек адибларининг санъат асарларидан намуналар ўқишлари билан янада жозибали тус олди.