Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Сайёр қабуллар билан ҳамоҳанг тадбирлар


Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мунтазам равишда ташкил этилаётган сайёр қабуллар давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиши билан бир қаторда, уларга янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, олиб борилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳам тушунтириб берилмоқда.

Сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлажак сайловларга қисқа муддат қолаётганлиги сабабли аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида, умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартларининг нормалари ва принципларини, тараққий этган давлатларнинг илғор тажрибасини ўзида мужассам этган миллий сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот тадбирлари ҳам ташкил этилмоқда.

Хусусан, Нишон, Қамаши, Яккабоғ, Чироқчи, Касби, Миришкор ва Муборак туман адлия бўлимлари томонидан вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуронийлар” жамғармаси билан биргаликда “Мен шахсан овоз бераман!” мавзусида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Бу каби олиб борилаётган тадбирлар сайлов жараёнларининг қонуний, ҳаққоний ва адолатли ташкил этилишида, фуқароларнинг сиёсий муносабатларда муносиб иштирокларини таъминлашда хизмат қилади.