Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жойларда аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга эришилмоқда.

Қамаши туман адлия бўлими томонидан Халқ таълими бўлимида тумандаги Ибн Сино, Обод ва Навоий МФЙ аҳолиси учун уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда интенсив усулда балиқ етиштириш тартиблари, мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда балиқчилик тармоғини ривожлантиришда тижорат банклари томонидан кредит ажратиш тартиблари ва кредит ставкалари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, бугунги кунда дунё мамлакатларида асаларичилик соҳасини ривожлантиришга, асал маҳсулотларини етиштиришга қаратилган талаблар хусусида маълумот берилиб, асаларичилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш, асални қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича республикамизнинг барча ҳудудларида татбиқ этиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасини ташкил этилганлиги ҳамда уюшманинг асосий вазифасилари ва бошқалар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “huquqiyaxborot” канали ва “advice.uz” ҳуқуқий ахборот порталининг афзаллик ва қулайлик аҳамиятлари тушунтирилди.

Ташкил этилган тадбирда 100 дан ортиқ мавзуга оид буклет ва флаерлар тарқатилди.