Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ҳуқуқий тарғибот соҳасида...


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан аҳолини хабардор қилиш, мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 9 ойи давомида бошқарма ва унинг тизими ходимлари томонидан 10182 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Хусусан, оммавий ахборот воситалари орқали жами 1229 маротаба чиқишлар амалга оширилган бўлса, шундан телевидение орқали 129 маротаба, радио орқали 163 маротаба, газета ва журналлар орқали 199 маротаба, веб-сайт ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали 738 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.

Бошқарма томонидан жами 8309 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар ташкил этилган бўлиб, шундан 3445 маротаба учрашув, 2099 маротаба давра суҳбати, 1175 маротаба семинарлар, шунингдек, 1590 маротаба уйма-уй бориб, аҳолини янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмуни ва аҳамияти етказилди.

Ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида 135645 дан ортиқ фуқаролар қамраб олинди.

Бошқарма томонидан жойларда самарали тарғибот тадбирларини ташкил этиш мақсадида, судлар, вилоят Ички ишлар бошқармаси, ҳарбий қисмлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши, вилоят Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш бошқармалари билан ҳамкорликда тарғибот режалари тасдиқланиб, унга кўра 30 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари орқали, 60 дан ортиқ  давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этилди.

Ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир 8 турдаги акциялар, флешмоб ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этилди.

Бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва тарқатиш, тарғибот тадбирларини олиб бориш фаолияти юзасидан вилоят Мактабгача таълим бошқармаси, Маданият бошқармаси, “Ҳисоргеология” ДУК, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг Жанубий минтақавий инспекцияси ва Китоб Давлат геология қўриқхонаси, вилоят Бандлиқ бош бошқармасида ўрганиш ўтказилиб, жами 75 та камчилик аниқланди ва бартараф этиш ҳамда келгусида бундай хато ва камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

бўлими бошлиғи

Н.Саттарова