Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Сиёсий жараёнга тайёргарлик


Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг қабул қилинганлиги ва жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайлов муносабати билан Муборак туман адлия бўлими томонидан тумандаги 99196-сонли ҳарбий қисмда, Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан  шаҳарда жойлашган 9230-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий қисм командир ва хизматчилари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиниши, Экологик ҳаракатга қўйилган квота чиқариб ташлангани, маҳаллаларни жойлардаги давлат ҳокимияти кенгашларига сайловларда номзод кўрсатиш ҳуқуқининг бекор қилиниши сиёсий майдонда партияларнинг янада ўзини намоён қилишига, кўппартиявийликни ва партиялараро рақобатни ривожлантиришга, парламентда кўпроқ ўрин олишига имконият яратилгани ва бошқа ўзгартириш ва янгиликлар хусусида слайдлардан фойдаланган ҳолда тушунтириб берилди.