Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-01-76

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

09

Қонуний қарорлар фаровон келажак асоси


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида жорий йилнинг 8 октябрь куни адлия вазирлиги ходимлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив тусдаги қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни ўргатиш мақсадида видеоконференциал алоқа орқали онлайн тарзда ўқув семинари ташкил этилди.

Мазкур ўқув семинарда вилоят адлия бошқармаси ходимлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ҳамда  қарор лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга масъул ходимлар иштирок этди.

Семинарда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив тусдаги қарор лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби, яъни лойиҳанинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини, шунингдек коррупцион ҳолатларни вужудга келтириши мумкин бўлган нормаларнинг мавжуд эмаслигини ўрганиш юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Семинар давомида жамият фаровонлигига эришиш мақсадида қонуний ва халқчил қарорлар қабул қилинишида юридик хизмат ходимларини ролини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш борасида сўз юритилди.

Семинар сўнгида ходимлар мавзуга доир саволлар билан мурожаат қилдилар. Амалиётда мавжуд муаммолар ўртага ташланиб, уларнинг ечимини топишда ўзаро фикр алмашдилар.