Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Қонун мазмуни хусусида


Мамлакатимизда ер участкаларини хусусийлаштириш борасидаги муносабатларни тартибга солиш, натижада фойдаланилмаётган ер участкаларидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида жорий йилнинг 13 август куни қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, унинг ижросини самарали ташкил этиш мақсадида вилоят телевидениесида Косон ва Касби туман адлия бўлими ходимлари томонидан Қонуннинг мазмуни ва аҳамияти юзасидан интервью берилди.

Унда хусусийлаштирилмайдиган ер участкалари, хусусийлаштириш шакллари, яъни доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларини юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотиб олиш ёки ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш орқали амалга оширилиши, шунингдек кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкаларини, бўш турган ер участкаларини, шунингдек Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига берилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳамда хусусийлаштирилган ер участкаларининг ҳуқуқий мақоми юзасидан тушунтиришлар берилди.