Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Сайёр қабуллар давом этмоқда


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан жорий йилнинг 5 июлида “Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан 2019 йилнинг II ярим йиллигида туман ва шаҳарларда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш”  жадвали ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 21 сентябрь куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан Қарши туман Қоратепа МФЙда сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда Қарши туман адлия бўлими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарши туман Халқ қабулхонаси, бош вазир қабулхонаси, нотариуслар, адвокатлар, ташкилотлар раҳбарлари, МФЙ раислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланди, аҳолини қийнаётган масалалар, муаммолар ҳамда ечимини топмай келаётган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Шунингдек, сайёр қабулда 50 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, фуқаролардан асосан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, иш ҳақлари ололмаётганлар, коммунал хизматлари ва бошқа масаларлар бўйича мурожаатлар қилиниб, 9 та масала юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 5 та масала бўйича вилоят адлия бошқармаси ва Қарши туман адлия бўлимининг иш юритувига олинди.

Фуқароларга тадбиркорликни ташкил қилиш, меҳнат гувоҳномаларини бериш, бандлик томонидан ажратилаётган субсидиялар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Ташкил этилган сайёр қабул тафсилотлари Қашқадарё вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.