Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари берилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Қашқадарё вилоятининг 20 нафар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари берилди.

Жумладан, Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси Ташкилий бошқарма юридик таъминлаш бўлими, ИИБ ЖИБ 5-сон тергов ҳибисхонаси, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Ўздаверлойиҳа” институти Қашқадарё вилоят бўлинмаси “Қашвилерлойиҳа”,  Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилояти Қарши туман бўлими, Шаҳрисабз шаҳар давлат солиқ инспекцияси, Қарши шаҳар, Шаҳрисабз, Деҳқонобод, Қарши туман ҳокимлиги, Шаҳрисабз шаҳар давлат санитария-эпидемология назорат маркази, Ғузор туман солиқ инспекцияси, Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаменти, Шаҳрисабз шаҳар, Китоб ва Касби туман тиббиёт бирлашмаси, Муборак, Қарши ва Яккабоғ туман халқ таълими, Китоб туман маданият бўлими юрисконсультларига махсус унвонлар – мартаба даражалари берилди.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Адлия вазирининг 2019 йил 7 сентябрдаги 574-шт-сонли “Махсус унвонлар – мартаба даражаларини бериш ҳақида”ги буйруғи давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмат ходимларига тантанали равишда топширилди.