Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Адлия бўлимларининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳар бир соҳа бўйича туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолиятининг асосий 7 та йўналишларидан келиб чиқиб, белгиланган муддатларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан иш юкламаси ишлаб чиқиш жорий этилган.

Иш юкламаси ҳуқуқий тарғибот соҳаси юзасидан белгиланган тадбирлар ижросини таъминлаш натижасида адлия бўлимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2019 йилнинг 20-30 август, 4-14 сентябрь кунлари амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ишлаб чиқилган иш юкламасига кўра, барча туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан туман ва шаҳар бюджетдан ташқари пенсия жамғармалари томонидан юқори турувчи ташкилот ва адлия органи томонидан юборилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва ижрочи ҳамда аҳоли эътиборига етказиш аҳволи мониторинг қилиниб, натижасига кўра Қарши ва Шаҳрисабз шаҳар, Қарши, Муборак, Миришкор, Китоб, Деҳқонобод, Қамаши, Ғузор ва Яккабоғ туман адлия бўлимлари томонидан жами 10 та тақдимнома киритилди.

Аҳолининг сайлов қонунчилиги юзасидан билимини ошириш, фуқароларнинг муҳим сиёсий жараёнда иштирок этишда фаоллигини ошириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан танлов асосида 2 та маҳаллада ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиш белгиланган бўлиб, унга кўра жами 72 та тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Адлия бўлимлари томонидан “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият” мавзусида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда оғзаки ёки оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот тадбири ташкил қилиш белгиланган банд ижроси юзасидан жами 32 та оғзаки ва 9 та ОАВ орқали тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Иш юкламасида хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларини мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил этиш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш белгилаб берилган бўлиб, унга кўра адлия бўлимлари томонидан жами 35 маротаба оғзаки, оммавий ахборот воситалари орқали эса жами 10 маротаба тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари учун навбатдаги, яъни 16-30 сентябрь кунлари учун ишлаб чиқилган иш юкламасида туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари томонидан юқори турувчи ташкилот ва адлия органи томонидан юборилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва ижрочи ҳамда аҳоли  эътиборига етказиш аҳволини мониторинг қилиш ҳамда туман ва шаҳар таълим муассасаларида ва тиббиёт бирлашмаларида мажбурий меҳнатга барҳам бериш, ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги турли ишларга мажбурий жалб қилиш, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил этиш ва ОАВларда чиқишлар қилиш юзасидан вазифалар белгиланган.