Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Халқ манфаати сари амалий ишлар


Касби туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Мирзо Улуғбек” МФЙда жойлашган Касби хизмат кўрсатиш коллежида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда туман адлия бўлими, давлат хизматлари маркази, МФЙ раислари ва маҳалланинг 50 га яқин фуқаролари иштирок этдилар. Сайёр қабулда 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 23 нафар фуқаронинг мурожаатларига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди, 2 нафар фуқаронинг мурожаати туман адлия бўлими иш юритувига олинди.

Шунингдек, сайёр қабулда иштирок этган фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

Сайёр қабул давомида “Huquqiy axborot” канали ва “advice.uz” ҳуқуқий ахборот порталининг қулайлиги ва аҳамияти тушунтирилди.