Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Кексалар учун сайёр қабуллар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг 2019 йил III ва IV чоракларига мўлжалланган иш режасида қариялар уйлари, пансионатлар ва санаторийларда кекса ёшдагилар, шу жумладан қаровсиз қолган қариялар учун сайёр ҳуқуқий маслаҳатлар тадбирларини ташкил қилиш белгиланган.

Шунга кўра, Китоб туман адлия бўлими ходимлари томонидан тиббиёт ходимлари билан биргаликда кекса ёшдаги фуқаролар учун сайёр қабуллар ташкил этилиб, уйма-уй юрилган ҳолда уларнинг муаммолари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги “Ўзгалар парваришига мухтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисида”ги 237-сонли Қарорининг ижроси ўрганилмоқда.

Уларга Ўзбекистон Республикасининг “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш  тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.

Сайёр қабуллар давомида кекса ёшдаги фуқаролар томонидан берилган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда. Уларнинг муаммолари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этилмоқда.