Янгиликлар
“Huquqiy axborot” канали аъзолари кўпаймоқда
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, мамлакатимиз аҳолиси ва ёшлар онгида қонунларга ҳурмат руҳини шакллантириш мақсадида кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” канали аҳоли ва ёшлар ўртасида ўз ҳуқуқ ва эркинликларини англаши, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан ўз вақтида хабардор бўлиб боришларида кўмакдош эканлиги борасида алоҳида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар тиббиёт бирлашмасида, 2-сонли оилавий поликлиникада, Миришкор туман адлия бўлими томонидан тумандаги Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ва Қамаши туман адлия бўлими томонидан Халқ таълими бўлимида каналнинг тўғри, аниқ ва ишончли ҳуқуқий манбаа ҳисобланиши, каналда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳуқуқий масалалар содда ва тушунарли тарзда, инфографика ва бошқа тасвирий воситалардан кенг фойдаланган ҳолда берилиши ҳамда ҳар бир фуқаро мазкур каналга аъзо бўлиши лозимлиги тушунтирилди.
Ўтказилган тадбирлар давомида мажбурий меҳнатга барҳам бериш, ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги турли ишларга мажбурий жалб қилиш, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари юзасидан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.