Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Кекса авлод вакиллари давлат эътиборида


Дехконобод тумани адлия булими томонидан туман “Нуронийлар маскани” уйида кекса ёшдагилар, шу жумладан қаровсиз қолган қариялар учун “Сайёр ҳуқуқий маслаҳат” тадбири ташкил этилди.

Сайёр ҳуқуқий маслаҳат тадбирида туман адлия бўлими, адвокатлар, “Нуронийлар” жамғармаси раиси, МФЙ раислари, кекса авлод вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда кекса авлод вакилларини қизиқтирган масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш  тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Бундан ташқари, кекса авлод вакиллари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳусусида адлия бўлими ходимлари томонидан батафсил маълумот берилди.

Нуронийларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.