Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Диний-маърифий соҳа такомиллаштирилмоқда


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида жорий йилнинг 17 сентябрь куни бошқарма, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идоралари ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари иштирок этиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига кўра, давлат хавфсизлиги, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни мазмуни ҳамда унинг вилоятимизда ижроси юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Мамлакатимизда фуқароларнинг динга ёки шунга мос эътиқодга ўз муносабатини белгилаш ва ифодалаш ҳамда ижтимоий адолат ва тенгликни, фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатланиши, диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиниши ҳақида сўз юритилди.

Тадбир давомида жаҳон ҳамжамиятини тобора ташвишга солаётган диний экстремизмга қарши кураш, ҳар бир фуқарода бунга қарши позитив муносабатни шакллантириш, огоҳ бўлишларини таъминлаш, ноқонуний тарзда фаолият юритаётган диний ташкилотлар ҳамда диний таълим берувчи яширин нуқталарни аниқлаш, уларга қарши курашиш лозимлиги таъкидланди.

Жамиятда муқаддас динимизнинг соф ҳолатини сақлаб қолиш, аҳолига тўғри тушунтириш ва йўналишлар бериш, дин билан боғлиқ қабул қилинаётган  қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш  мақсадида адлия бошқармаси томонидан жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилиши хусусида келишиб олинди ва тегишли чора-тадбирлар белгиланди.