Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Тиббиёт ходимлари ўртасида ҳуқуқий саводхонлик машғулоти


Жамиятда ҳуқуқий онг ҳуқуқий мадниятни юксалтириш қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий билимларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш адлия органларининг асосий вазифаларидан биридир. Ушбу йуналишда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 3-сонли оилавий поликлиникасида шифокор ва ҳамширалар ўртасида ўқув машғулоти ташкил этилди.

Ўқув машғулотда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қушимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти борасида батафсил тушунтиришлар берилди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Тадбир давомида “Huquqiy axborot” канали ва “advice.uz” ҳуқуқий ахборот порталининг қулайлиги, манбаларнинг аниқ ва ишончлилиги ҳусусида тушунтиришлар берилди ва канал ва портал фаолиятини акс эттирувчи флаерлар тарқатилди.