Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида...


Касби туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Оққамиш” МФЙда жойлашган 14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда туман давлат хизматлари маркази, Фуқароларнинг ўзи ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда 45 га яқин фуқаролар иштирок этдилар.

Сайёр қабулда аксарият фуқароларнинг мурожаатларига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 4 нафар фуқаронинг мурожаати туман адлия бўлими томонидан иш юритувига олинди.

Бундан ташқари сайёр қабулда иштирок этган фуқароларга “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги, Туризм тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин қизларни меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун моҳиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий саводхонлик тарғибот тадбирлари ўтказилди ҳамда тарқатма материаллар тарқатилди.