Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

“Huquqiy axborot” каналига аъзолар сони ортиб бормоқда


Бугунги кунда адлия органларининг олдида турган муҳим вазифаларидан бири аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтиришда аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий ахборотларни ўз вақфтида ва тезкор, қулай ва самарали усул ва воситалардан, замонавий механизмлардан фойдаланиш зарур.

Шу сабабли, адлия вазирлиги томонидан аҳолини тарғибот соҳасида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш имкониятини янада ошириш мақсадида телеграмдаги “Huquqiy axborot” канали фаолияти янада такомиллаштирилиб, унинг рус, инглиз тиллари ва лотин алифбосидаги версиялари ташкил этилди.

Бу ижтимоий тармоқ аъзоларини кўпайтириш, натижада фуқароларнинг мамлакатимиздаги ҳуқуқий жараёнлардан хабардорлигини ошириш учун Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва нотариуслар томонидан фуқароларга тарғибот тадбирларида, шахсий ва сайёр қабуллар жараёнида фуқароларга канал орқали янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти фойдаланувчиларга содда, халқчил тилда етказилиши ҳамда қизиқарли ва долзарб мавзуларда материаллар бериб борилиши тушунтирилмоқда.

Масалан, Қарши Давлат университетида 100 га яқин ва Қарши Мухандислик Иқтисодиёт институтида 700 дан ортиқ талабалар, вилоят юридик коллежида ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида 80 нафарга яқин ўқувчилар “Huquqiy axborot” каналига аъзо бўлдилар.

Нотариуслар томонидан 9-10 август кунлари давомида 100 га яқин фуқаролар олиб борилган тушунтиришлар натижасида мазкур канал орқали ҳуқуқий маълумотлар билан мунтазам равишда таниша бошладилар.

Бу каби тарғиботлар келгусида ҳам мунтазам равишда давом эттирилади.