Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Хайр-саҳоват ҳар бир инсонга хос фазилат


Хайрли ишларни ҳар дамда ва ҳар вақтда қилиш керак. Чунки савоб ишлар сирасига яхши ва эзгу ишлар, яъни жамиятга фойдаси тегадиган амаллар киради. Ўзбек халқи онгига бу анъаналар азал-азалдан сингдирилган бўлиб, хайру саҳоват, мухтожлар ва етимларга яхшилик қилиш, кечиримлилик, яхши қўшничилик, беморларни зиёрат қилиш, илм олишга ҳаракат қилиш ва ёшларни илмга даъват қилиш, жамиятда тинчлик-хотиржамликни таъминлашда фаол бўлиш ҳар бир вақтда амалга оширилиб келинмоқда.

Қарши шаҳар 1 ва 6-сон давлат нотариал идораси нотариуслари томонидан Қарши шаҳар “Батош” маҳалласи “Зиёкор” кўчаси 6-уй 1-хонадонда яшовчи кам таъминланган оила ҳолидан хабар олинди.

Мазкур манзилда ёлғиз она Ш.Бозорова 2 нафар фарзандини вояга етказмоқда. Катта фарзанди 2015 йилда туғилган Беҳрузбек болаликдан ногирон бўлиб, алоҳида парваришга муҳтож.

Нотариал идора ходимлари Бехрузбекни парваришлашда онаси Ш.Бозоровага қулайлик яратиш, асосийси кўнгли кемтик норасидага озгина бўлсада қувонч ва шодлик улашиш мақсадида жиҳозлар совға қилинди.

Мурувватга муштоқ кўнгилларни зиёрат қилиш ҳам - бир яхшилик. “Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши лозим” – деган нақл остида ўзгаларга яхшилик улашган ҳар бир инсонда ҳақиқий инсонийлик сифат намоён бўлиб боради.