Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ҳарбий хизматчилар учун тарғибот тадбирлари


Қарши туман адлия бўлими томонидан “Хонобод” МФЙда жойлашган ҳарбий қисмда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, “Қурол тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги “Фахрий фуқаро” мақомини бериш тартиби тўғрисида”ги, “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти слайдлар асосида тушунтириб берилди.

Хусусан, Сайлов кодексига киритилган янгиликлардан бири бу — сиёсий майдоннинг тўлиқ сиёсий партияларга берилганлиги, Экологик ҳаракатга қўйилган квота чиқариб ташлангани, маҳаллаларни жойлардаги давлат ҳокимияти кенгашларига сайловларда номзод кўрсатиш ҳуқуқининг бекор қилиниши сиёсий майдонда партияларнинг янада ўзини намоён қилишига, кўппартиявийликни ва партиялараро рақобатни ривожлантиришга, парламентда кўпроқ ўрин олишига имконият яратиши хусусида ва бошқа ўзгартириш ва янгиликлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси “Қурол тўғрисида”ги Қонунга асосан қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиши ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мулкни ҳимоя қилишга ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш назарда тутилганлиги, қурол турлари, хусусан хизмат қуроли ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида сўз юритилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.