Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Муаммолар ҳал этилмоқда...


Жорий йилнинг 19 август куни тасвирга олиниб,  22 август куни вилоят телевидениеси орқали номойиш этилган Чироқчи туман адлия бўлимининг фаолияти юзасидан тайёрланган “Адлия бўлимининг бир иш куни” кўрсатуви давомида “Чироқчи” МФЙда вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда уйма-уй юрган ҳолда аҳолининг муаммоларини ўрганиш жараёни тўғрисидаги лавҳа эфирга узатилди.

Мазкур жараёнда шу маҳаллада яшовчи фуқаро Ё.Эшонқулова ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлиги сабабли бир неча йиллардан буён кўп жойларга мурожаат қилганлиги, аммо қилган мурожаатлари ўз ечимини топмай келаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ёритилди.

Мазкур мурожаат туман адлия бўлими томонидан тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилиб, жорий йилнинг 22 август куни фуқаро Ё.Эшонқуловага ногиронлик аравачаси тақдим этилди.

Мазкур кўрсатувда газ, электр энергияси таъминоти, иш билан таъминлаш ва бошқа мавзуларда аниқланган муаммоларнинг  ечимини топиш мақсадида туман адлия бўлими томонидан тегишли ташкилотлар жалб қилинган ҳолда амалий ишлар олиб борилмоқда.