Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Тренинглар давом этмоқда...


Қашқадарё вилоятида участка сайлов комиссиялари аъзоларида 2019 йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларни ташкил этиш, сайловга оид қонунчилик ва сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар юзасидан билим ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида ташкил этилаётган тренинглар давом этмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 22-24 август кунлари бўлиб ўтаётган тренингларда Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз, Китоб ва Яккабоғ туман адлия бўлимлари ходимлари эксперт-тренер сифатида фаол иштирок этмоқдалар.

Тренингларда сайловнинг мазмун-моҳияти  ва сайловга оид қонунчилик юзасидан билимларни ривожлантириш, сайлов комиссиялари ва уларнинг ваколатларини амалда қўллаш кўникмаларини шакллантириш, сайлов жараёни иштирокчиларининг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан назарий-амалий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида ўқув жараёнлари олиб борилмоқда.