Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш энг долзарб вазифа


Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари муқаддаслиги Асосий Қонунимиздаги демократик тамо­йиллардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида “Ўзбекистонда демократия умум­инсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади”, — деб ёзилган.

Мамлакатимиз амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг замирида инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашдек улуғвор мақсад мужассам ва у жамиятни ривожлантириш ва давлат қурилишини янада такомиллаштириш жараёни билан уйғун ҳолда олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, таъминлаш, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш ва бунинг натижасида ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишни юқори даражага кўтариш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Нишон туман адлия бўлими томонидан туман кўп тармоқли Марказий поликлиникасида ва Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлимлари томонидан   туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10-майдаги “Ўзбекистан Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 349-сон Қарори ижроси бўйича мониторинг ўтказилди.

Тиббиёт ходимлари иштирокида “Инсон ҳуқуқлар  - энг олий қадрият” мавзусида давра суҳбати ташкил этилиб, унда мажбурий меҳнатга жалб қилиш, хусусан мажбурий меҳнатга йўл қўйилганлик учун жавобгарлик, мажбурий меҳнат ҳисобланмайдиган ишлар, ихтиёрий ташаббус билан ҳам ўтказилиши таъқиқланган ҳашарлар ва бошқа ишлар, шунингдек мажбурий металлом, макулатура йиғиш ҳолатлари, мажбурий обунага йўл қўймаслик ҳамда  ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари  тушунтирилди.