Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Юридик коллежга кириш имтиҳонлари бошланди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сонли Фармонига асосан давлат ва хўжалик бошқаруви органларида талаб юқори бўлган тор доирадаги ва соҳавий мутахассисликлар бўйича юридик кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этилиб, барча вилоятларда ташкил этилган юридик коллежларда  иккинчи ўқув йили учун имтиҳон жараёнлари бошланди.

Хусусан, Қашқадарё вилояти юридик коллежида 2019-2020 ўқув йили учун 7 та мутахассислик бўйича ўқиш истагини билдириб, ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун Қарши Олимпия заҳиралари ихтисослаштирилган мактаб интернатининг спорт монежида имтиҳон бўлиб ўтди.

Дастлабки имтиҳон ҳуқуқшунослик фанидан ёзма тарзда бўлиб, абитуриентларнинг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий қарашлари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддаларини моҳиятини қанчалик англашлари, ҳаётда дуч келадиган муаммоли вазиятларда қандай ҳуқуқий жиҳатдан ечим топиш мумкинлиги юзасидан билимлари синаб кўрилди.

Имтиҳон қонуний ва шаффоф тарзда ташкил этилиб, абитуриентларга саволларга жавоблар ёзиш учун барча шароитлар яратилди.

Коллежга кириш учун она тили ва адабиёт фанидан имтиҳон жорий йилнинг 22 август куни худди шу мактаб интернати биносида бўлиб ўтади. 

Ёшларга билим олишлари учун барча имкониятларни яратиб берилиши, келажакда уларни мутахассислиги бўйича иш билан таъминланишлари, жамиятда ўсиш ва ривожланиш бўлиши, ишсизликнинг, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг  камайишига олиб келади.