Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Ҳуқуқий билимни ошириш мақсадида...


Мамлакатимизда ҳар бир соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараси улар фаолияти юзасидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ижросининг натижаси билан боғлиқдир.

Бу самарани юқори даражада бўлишини таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан таълим тизими билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида турли хил тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Нишон туман адлия бўлими томонидан туман “Оила” марказида марказ ходимлари билан ҳамкорликда тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида сайлов қонунчилиги, “Қурол тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ–5325-сон “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 7 мартдаги ПҚ–4235-сон “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ–4296-сон “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

Туман адлия бўлими томонидан иштирокчиларга телеграм мессенжеридаги “Ҳуқуқий ахборот” каналига аъзо бўлишга тарғиб қилинди.

Тадбир ташкилотчилари иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб бердилар.