Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сайлов қонунчилиги юзасидан тарғиботлар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари учун сайлов қонунчилиги бўйича семинарлар ташкил этилиши белгиланган бўлиб, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳар, Касби, Деҳқонобод, Китоб, Яккабоғ туман адлия бўлимлари томонидан шу мазмундаги семинарлар ўтказилди.

Семинар жараёнида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, давлат органларини шакллантириш жараёнини янада демократлаштириш сиёсати сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича тўпланган тажриба, замонавий халқаро сайлов стандартларини ва сайлов жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда сайлов тизимининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштирилганлиги хусусида батафсил сўз юритилди.

Семинарлар савол-жавобларга бой тарзда, кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Худди шундай семинарлар Нишон, Чироқчи ва Косон туман адлия бўлимлари томонидан ҳам мазкур ҳафта давомида ўтказилиши белгиланган.