Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ҳашар – элга ярашар


Юртимизда халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар авлоддан авлодга ўтиб келмоқда.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида ҳам ҳашар уюшқоқлик билан ташкил этилиб, идора бинолари, хоналар, ҳовлилар тозаланди, тартибга келтирилди. Дов-дарахтлар, гуллар таги юмшатилиб, бегона ўтлардан тозаланди.

Ҳашарнинг ташкил этилиши нафақат биноларимиз, ён-атроф ва ҳовлиларнинг тозалиги, озодалиги, балки ходимлар орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтиришга сабаб бўлади.

Вилоят адлия бошқармасида ҳам ҳашар барча ишчи ва ходимлар иштирокида кўтаринки руҳда ташкил этилди. Ҳашар якунлангач барча бир дастурхон атрофида йиғилиб,  дилдан суҳбат қурдилар.

Маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар тозалик ва озодалик билан бир қаторда кишилар ўртасидаги бир-бирига ўзаро ёрдам, инсонпарварлик, олижаноблик, саховатпешалик каби эзгу туйғуларни ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилади.