Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сайлов жараёнлари юзасидан тренинглар ташкил этилмоқда


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларни ташкил этиш, сайловга оид қонунчилик ва сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар юзасидан билим ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида ташкил этилаётган тренинглар уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Мазкур тренингларда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари эксперт-тренер сифатида фаол иштирок этмоқда.

Жорий йилнинг 16-18 август кунлари Ғузор, Деҳқонобод, Қамаши туманларида  тренинглар юқори даражада ташкил этилди.

Косон, Муборак ва Чироқчи туманларида тренинглар 19-21 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, малакали тренерлар томонидан сайловнинг мазмун-моҳияти  ва сайловга оид қонунчилик юзасидан билимларни ривожлантириш, сайлов комиссиялари ва уларнинг ваколатларини амалда қўллаш кўникмаларини шакллантириш, сайлов жараёни иштирокчиларининг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан назарий-амалий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида ўқув жараёнлари олиб борилмоқда.

Мазкур тренингларни ташкил этилиши сайлов жараёнларини қонуний ва юқори савияда ташкил этилиши, асосийси фуқароларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларин  тўла англашлари, бу жараёнда фаол иштирок этишлари шунингдек,  ўз муносабатларини билдиришларига эришилади.