Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

“Зарбдор” МФЙда тарғибот тадбири


Чироқчи туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий қарашларини кенгайтириш мақсадида турли хил тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Бу тадбирларда асосан аҳолининг кундалик турмушида лозим бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва моҳияти тушунтирилмоқда.

Хусусан, “Зарбдор” МФЙда ўтказилган тарғибот тадбирида Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ–5466-сон “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги ПҚ–4168-сон “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил 11 февралдаги ПҚ–4185-сон “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2019 йил 7 мартдаги ПҚ–4231-сон “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари мазмуни ва аҳамияти тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбирда фуқаролар томонидан берилган саволларга туман адлия бўлими масъул ходими томонидан қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда жавоблар берилди.