Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-01-76

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

13

Вилоят адлия бошқармасида ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 8 август куни бошқарманинг катта мажлислар залида 2019 йил 1 ярим йилликда амалга оширилган ишларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида бошқарма ва унинг тизимида шу давр мобайнида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 2 309 та мурожаатнинг 2 009 таси ҳал этилиб, шундан 1 391 таси қаноатлантирилди, шунингдек, бошқарманинг “Ишонч телефони”га келиб тушган 125 та мурожаатнинг 114 таси ҳал этилиб, шундан 26 таси қаноатлантирилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 32 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти юзасидан ўрганиш ва мониторинглар ўтказилиб, натижаси бўйича жами 28 та тақдимнома киритилган. Киритилган тақдимномалар натижасида жами 185 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда амалиётда мавжуд муаммоли ҳолатларни бартараф этиш юзасидан 425 та таклифлар ишлаб чиқилди.

Бошқарма ва унинг тизимидаги бўлимлари томонидан ҳисобот даврида жами 167 та ўрганиш ва 177 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганишлар давомида 626 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ҳамда ушбу ўрганиш ва мониторинглар натижасида 104 484 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 874 та тақдимнома, 302 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида ва 2 та жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар ҳамда 934 та огоҳнома киритилди. Натижада 716 нафар шахс интизомий (шундан 15 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди) ва 272 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 232 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди, шунингдек 1 млрд. 407 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

Бошқарма ва унинг тизимидаги бўлимлари томонидан ҳисобот даврида судларга 1 млрд. 098 млн. сўмлик 279 та даъво аризалари киритилган бўлиб, ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган 129 та 364 млн. 435 минг сўмлик даъво аризаси натижасига кўра 908 млн. 028 минг сўмлик 331 та даъво аризалари қаноатлантирилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бошқарма томонидан жами 6 690 та, шундан 666 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 5 575 таси оғзаки, 449 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Бошқарма тизимидаги давлат нотариал идоралари томонидан 2019 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жами 114 427 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилган бўлиб, шунга кўра 20 млрд. 818 млн. сўмлик давлат божи, 1 млрд. 402 млн. сўмлик герб йиғими ҳамда 6 млрд. 390 млн. сўмлик пуллик хизмат тўловлари ундирилди.

Йиғилиш давомида ижобий ишлар билан бир қаторда, бошқарма, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, нотариуслар томонидан фаолиятлари давомида йўл қўйган хато ва камчиликлар юзасидан алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йўл қўйилган камчиликларнинг юзага келганлик сабаблари ўрганилди. Бу сабабларни бартараф этиш, келгусида такрор хатоликларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Хусусан, марказий аппаратнинг туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан бевосита ишловчи таркибий бўлинмалари билан биргаликда ҳар бир соҳа бўйича адлия бўлимлари фаолиятининг асосий 7 та йўналишларидан келиб чиқиб, бўлим бошлиғи ва ходимлари учун амалга оширилиши лозим бўлган иш юкламасини ишлаб чиқилиши белгиланди.

Ҳар бир раҳбар ва ходим Президентимизнинг “танқидий таҳлил, қатъий иартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” деган тамойиллари асосида иш фаолиятини ташкил этиш, “Одоб-ахлоқ” қоидаларига қатъий риоя этиш, ходимлар ўртасида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида барча тегишли чора-тадбирлар кўрилиши таъкидланди.

Жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтиши муносабати билан сайлов жараёнларини қонуний ва уюшқоқлик билан ўтказиш, сайлов қонунчилигини кенг халқ оммасига ҳуқуқий жиҳатдан тушунтириш бўйича барча туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари масъулиятини ошириш ва фаолиятини мувофиқлаштириб бориш лозимлиги белгиланди.

Туман ва (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан фуқароларнинг уй-жойларга ва мулклари бузилиши билан боғлиқ ҳолатларга кескин муносабат билдириб борилиши, ушбу турдаги мурожаатларни назоратга олган ҳолда қонуний ҳал этилишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.  

Ходим ва бўлимлар ўртасида фаолиятлари давомида ўзаро фикр алмашиш, юқори тажриба ва кўникмаларга эга бўлган ходимлар томонидан иш юзасидан фикрлари билан ўртоқлашиш, устоз-шогирд анъанасини янада такомиллаштириш, янги ишга қабул қилинган ходимларни ўз устида кўпроқ ишлашга жалб этиш тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ҳар шанба куни бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ўтказиладиган сайёр қабуллар давомида уйма-уй юрган ҳолда фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга алоҳида аҳамият қаратиш ҳамда сайёр қабул якунида ҳар бир адлия бўлимига бириктирилган бошқарма ходимлари томонидан адлия бўлимларининг ҳар ҳафталик фаолиятлари танқидий ўрганилиб, уларга барча фаолият йўналишлари бўйича тегишли кўрсатмалар бериш амалиётини янада кучайтириш лозимлиги бўйича ва бошқа масалалар юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.