Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-01-76

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

13

Вилоят бандлик бош бошқармасида ўтказилган текшириш натижаси


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг II ярим йилликка мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма томонидан Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармаси фаолиятида давлат бошқарувининг самарадорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш аҳволи ўрганилди.

Ўрганишда жами 23 756 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган бўлиб, шундан ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида 20 589 та, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ҳамда мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича 186 та, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда 2 981 та қонун ҳужжатларига риоя этилмаслик ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, бош бошқарма томонидан Давлат меҳнат инспекцияси томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни расмийлаштиришда МЖтКнинг 281, 282, 308, 332, 333-моддалари талабларига, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган низом, 2018 йил
31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари лозим даражада бажарилмаганлик ҳолатлари аниқланди.

Бош бошқарма томонидан вилоят бўйича 2018 йилда ижтимоий муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари тўлиқ жамланмаган.

Мазкур аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига нисбатан 10 та маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда 16 та тақдимномалар киритилди.