Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Муборак кун арафасида кўнгил сўралди


Қашқадарё вилоят ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг 10 август куни маҳаллаларда ўтказилган сайёр қабуллар давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳат бериш, уларга аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазмуни ва аҳамиятини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, вилоят адлия бошқармаси ва Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан “Совуқ булоқ” МФЙда уйма-уй юрилган ҳолда фуқароларнинг муаммолари ўрганилди. Турли хил мазмундаги берилган саволларига жавоблар берилди. Ногиронлик нафақасига чиқиш, ногиронлиги бўлган фуқаролар учун ортопедик маҳсулотлар билан таъминлаш, нафақа тайинлаш юзасидан мурожаатлар туман адлия бўлими томонидан иш юритувига олинди.

Вилоят адлия бошқармаси ва туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг муаммолари ўрганилиши билан бир қаторда кам таъминланган, кўп болали, ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларга камтарона кўмак кўрсатилди.

Муборак туман адлия бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабул давомида фуқаро Муҳиддинова Дилбар турмуш ўртоғи Алиев Исмоил оғир хасталиги сабабли ётиб колганлиги, тиббий кўрик ва дори-дармон воситаларига муҳтожлиги сабабли амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат юзасидан адлия бўлими ташаббуси билан фуқаро И.Алиев тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли дори-дармон воситалари билан таъминланди.

Муборак Қурбон Ҳайити байрами муносабати билан туман нотариал идораси ходимлари билан биргаликда фуқаро И.Алиев хонадонига зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилиб, кўнгил сўралди.

Халқимизга, миллатимизга хос анъана ўзгалар ҳолидан хабар олиш, кўнгил сўраш, дардларга озгина бўлсада малҳам бўлиш, эртанги кун учун умид ўйғотиш ҳар бир мусулмоннинг бажариши лозим бўлган амалларидан биридир.