Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Туман адлия бўлимлари фаолиятидан...


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, манфаатларини рўёбга чиқариш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан туман давлат ўрмон хўжалиги бир гуруҳ ходимларининг хўжалик томонидан иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилмаётгани юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш давомида туман ўрмон хўжалиги томонидан 19 нафар ишчи-ходимларнинг ҳисобланган иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди ва уларнинг манфаатларини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига аризалар киритилди.

Суд томонидан киритилган аризалар жорий йилнинг 4 июнь куни  кўриб чиқилиб, туман ўрмон хўжалигининг 19 нафар ишчи-ходимларининг жами 57 802 443,2 сўм ойлик иш ҳақларини ундириб бериш тўғрисида суд буйруғи чиқарилди.

Миришкор туман адлия бўлими томонидан маҳаллаларда ўтказилган сайёр қабуллар давомида келиб тушган ва иш юритувига олинган “Чаманзор” МФЙда яшовчи фуқаро Омонов Аслиддин, “Чандир” МФЙда яшовчи фуқаро Йўлдошев Бобомурод ва Янги Миришкор МФЙда яшовчи фуқаро Рахмонқулов Хуршидларнинг имтиёзли кредит олишларида амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаатлари юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижасига кўра, АТ “Халқ банки” Миришкор филиали томонидан А.Омоновга 25 050 000 сўм, Б.Йўлдошев ва Х.Рахмонқуловларга 23 760 000 сўмдан имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши таъминланди

Бу каби ҳаракатлар фуқароларнинг қонун билан қўриқланган ҳуқуқларини таъминлаб, манфаатларини рўёбга чиқаришда ҳамда аҳолини янада қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашга ёрдам бермоқда.