Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ҳар шанба куни сайёр қабуллар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳар шанба куни маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 8 июнь куни вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида  сайёр қабуллар билан бир қаторда режага асосан белгиланган маҳаллаларда барча маҳаллаларни қамраб олган ҳолда “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳаси ҳам ташкил этилди.

Тадбир давомида фуқароларги янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва аҳамияти хусусида тушунтиришлар берилди. Фуқаролар асосан тадбиркорлик, хотин-қизларга яратиб берилаётган қулайлик ва имтиёзлар, олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш ва кредитлар олиш тартиби юзасидан саволлар билан мурожаат қилдилар ва берилган саволларга малакали мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида 200 дан ортиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 50 дан ортиқ мурожаатлар туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан иш юритувига олинди.

Тадбирда иштирокчиларига “advice.uz” ҳуқуқий портали ва “Ҳуқуқий ахборот” каналларини қулайлик ва афзалликлари тўғрисида ҳам тушунтиришлар берилди.

Тадбирлар якунида вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимларининг фаолият натижалари ўрганилиб, маълумотлар умумлаштирилди.

Адлия бўлимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, умумлаштириш натижасида аниқланган ютуқ ва камчиликлар ўзаро муҳокама қилинмоқда. Камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.