Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Қарши туманида “Очиқ эшиклар куни” тадбири


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, адлия органларининг фаолияти билан фуқароларни яқиндан таништириш, адлия органларига бўлган ишонч ва ҳурматни янада ошириш, шунингдек фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш ёки ечимини топиш борасида тушунтиришлар бериш мақсадида турли хил тадбирлар ташкил этилмоқда.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ў.Остонов бошчилигида туман ҳокимлиги, адлия бўлими, давлат нотариал идораси ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида Қарши туман “Мирмирон” МФЙда “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолияти, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги адлия органларининг ваколат доираси, фуқароларнинг талабига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти хусусида тушунтиришлар берилди.

Ўтказилган тадбир давомида фуқаролар томонидан 30 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди ва 12 та мурожаат юзасидан масъул ходимлар томонидан тушунтиришлар берилди.

Фуқароларнинг уй-жой билан таъминлаш бўйича қилган 6 та мурожаатлари туман ҳокимлиги томонидан, шунингдек иш билан таъминлаш, нафақа тайинлаш, солиқ тўлашда қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни қўллаш ва бошқа мазмундаги 10 дан ортиқ мурожаатлар эса адлия бўлими томонидан иш юритувига олинди.

Қарши туман “Дўстлик” МФЙда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Йўлдошева Раънонинг оилавий аҳволи ночор эканлиги сабабли солиқ қарздорлигини бартараф этишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати юзасидан туман адлия бўлими ва нотариал идораси ходимлари томонидан кўрсатилган инсонпарварлик кўмаги натижасида солиқ қарздорлиги бартараф этилиб, мурожаати қаноатлантирилди.

Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.