Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Муборакда “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан барча маҳаллаларни қамраб олган ҳолда ўтказиладиган “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳаси Қашқадарё вилоятида ҳар ойнинг иккинчи шанбасида уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Вилоят адлия бошқармаси ва туман адлия бўлими ходимлари, малакали нотариуслар ҳамда адвокатлар томонидан Муборак туман “Муборак” МФЙ биносида “Дўстлик”, “Кончилар”, “Пахтакор”, “А.Темур”, “Баркамол авлод”, “Ёшлик”, “Қурувчилар”, “Қорақум” МФЙлари аҳолисига Президентимиз томонидан ёшларни ижтимоий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қуваатлаш мақсадида кўтарилган 5 та ташаббус ҳақида, шунингдек тадбиркорлик, миграция, хотин-қизлар, бола ҳуқуқлари тўғрисида мамлакатимизда янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Фуқаролар ўтказилган тадбирлар давомида қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлдилар, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ечимини топиш юзасидан ҳам мурожаатлар қилдилар.

Ходимлар томонидан келиб тушган мурожаатлар юзасидан ечимини топиш борасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, шунингдек, 4 та мурожаат, яъни иш билан таъминлаш, Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори ижроси юзасидан, ичимлик суви билан таъминлаш бўйича мурожаатлар туман адлия бўлими томонидан иш юритувига олиниб, қонуний ҳал этиш учун ижрога қаратилди. 

Фуқаролар билан сайёр учрашув, қабуллар, тадбирлар ташкил этиш, улар билан тўғридан-тўғри ва бевосита мулоқотда бўлиш, халқнинг “ичига” кириб бориш натижасида, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий билими ошишига, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг ижроси самарали ташкил этилишига эришилмоқда.

Энг асосийси, мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам аҳолининг турмуш шароити ўрганилмоқда, мавжуд муаммолар, камчиликлар аниқланмоқда. Мутасаддилар томонидан аниқланган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш, ечимини топиш чоралари кўрилмоқда ёки бартараф этиш юзасидан таклифлар берилмоқда.