Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Нотариуслар томонидан сайёр нотариал ҳаракатлар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг давлат нотариуслари томонидан нотариал идорага кела олмайдиган фуқароларга енгиллик ва қулайликлар яратиш мақсадида уларнинг аризаларида кўрсатилган манзилларида сайёр тарзда нотариал ҳаракатлар амалга ошириб келинмоқда.

Қарши шаҳар 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ю.Узаков томонидан Қарши шаҳар Қўрғон кўчаси 26-уйда яшовчи фуқаро Мингбоева Дилрабонинг, Қарши шаҳар А.Темур кўчаси 22-уйда яшовчи фуқаро Норқулова Махфузанинг, Яккабоғ тумани 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ю.Турдиева томонидан Яккабоғ туман Ватанпарвар кўчасида яшовчи фуқаро Абдуллаева Зулайҳонинг, Ғузор туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси И.Ҳамраев томонидан Ғузор туман Навоий кўчаси 43-уйда яшовчи фуқаро Расулова Майрамнинг, Қамаши туман давлат нотариал идораси нотариуси Д.Мўминова томонидан Қамаши туман Навоий МФЙ биносида шу маҳаллада яшовчи фуқаролар Сафарова Гулбаҳор, Нурматова Гулноза, Шодиева Раъно, Бердиева Дилбарларнинг иштирокида сайёр нотариал ҳаракатлар расмийлаштирилди.

Қарши туман давлат нотариал идораси нотариуси А.Пирматов томонидан Қарши туман Потрон қишлоғи Лолазор кўчаси 15-уйда яшовчи фуқаро Эшнаева Қандининг, Яккабоғ туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Д.Тўраева томонидан Яккабоғ туман Чимқўрғон қишлоғида яшовчи Қаланова Бўрининг, Шаҳрисабз шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси катта нотариуси Т.Исматов томонидан Шаҳрисабз шаҳар Самарқанд кўча 22-уйда яшовчи фуқаро Рахмонова Раънонинг, Қарши шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Аллаярова томонидан Қарши туман Ертепа МФЙ биносида шу маҳаллада яшовчи фуқаролар Сувонов Зоҳиджон, Ражабов Муродилла, Равшанов Алишерларнинг, Чироқчи туман давлат нотариал идораси  нотариуси Қ.Санаев томонидан Чироқчи тумани Теракзор кўчаси 156-уйда яшовчи Ҳамраев Асқарнинг, Яккабоғ туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ю.Турдиева томонидан Яккабоғ туман Мевазор қишлоғида яшовчи фуқаро Жуманова Райҳоннинг, Косон туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси Н.Розиқов томонидан Косон туман Арабхона МФЙ биносида шу маҳаллада яшовчи фуқаро Қобилова Мавлуданинг иштирокидаги  нотариал ҳаракатлар сайёт тартибда расмийлаштирилди.