Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Одам савдоси – энг мудҳиш жиноят


Дунё миқёсида мудҳиш жиноятга айланиб улгурган одам савдоси жамиятимизни исканжага олмаслиги, фуқароларимизни бу жиноят тузоғига тушмаслигини олдини олиш мақсадида маҳаллаларда, таълим муассасаларида, меҳнат жамоаларида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Касби туман адлия бўлими томонидан туман давлат хизматлари маркази билан ҳамкорликда тумандаги Иқтисод коллежида “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзусида коллеж ўқитувчилари, ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ҳар йили ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмасликлари, ўзининг бугуни ва эртаси учун бефарқ бўлган минглаб эркак, аёл ва болалар турли давлатлар чегараларини босиб ўтиб, савдо ва эксплуатациянинг объектига айланиб бораётганлиги, шунингдек, одам савдоси муаммоси бугунги кунда ривожланаётган давлатлар билан бир қаторда ривожланган мамлакатлар олдида ҳам ўз ечимини топмасдан келаётгани ва инсон ҳуқуқларининг очиқдан очиқ паймол этилишига сабаб бўлаётгани ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берилди.

Тадбир давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат миграцияси ва одам савдосидан жабр кўрганларни мамлакат ичкарисида ҳамда ташқарисида ҳимоя қилиш Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсадини ташкил этиши таъкидлаб ўтилди.

Ёшларни бу мудҳиш жиноят сабабчилари ва қурбонлари бўлишларидан асраш, уларни таълим олишлари, ўз ҳаёт йўлларини тўғри танлаб, келажакларини барпо этишларида ҳар доим тўғри йўл кўрсатувчи, кўмакчи ва маслакдош бўлиш лозимлиги, уларнинг бўш вақтларидан, интернетдан самарали ва унумли фойдаланишлари учун тўғри йўналтириш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлиги тўғрисида фикр билдирилди.

Тадбир сўнгида олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш тартибига киритилган ўзгартиришлар, шунингдек, вилоят юридик коллежига ўқишга кириш учун ҳужжатлар қабул қилинаётганлиги тўғрисида маълумот берилди.