Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид


Маълумки, коррупция мурракаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди. Ушбу фаолият комплекс-мажмуавий тарзда амалга оширилиши лозим. Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг мақсади ва объекти сифатида алоҳида олинган коррупционер эмас, балки ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширишга шароит яратиб берувчи ҳолатларини бартараф қилиш ва профилактик олдини олиш чораларида намоён бўлади.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш, уни келтириб чиқарувчи ҳолатларни бартараф этиш, аҳолида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Шу сабабли, бу соҳада самарага эришиш учун вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан турли хил тадбирлар ташкил этилиб, коррупцияга қарши курашиш борасида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан “Қарлиқбоғот” МФЙда “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, уни келтириб чиқарувчи объектив ва субъектив ҳолатлари, коррупциянинг жамиятга ва давлат бошқарувига таъсири, коррупция билан боғлиқ жиноят содир этган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик масалалари хусусида таъкидлаб ўтилди.

Давлатимиз томонидан коррупцияни бартараф этиш ва олдини олиш мақсадида фуқароларнинг, хусусан давлат идора ва ташкилотилари ишчи ва ходимларининг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга эътибор қаратилаётганлиги ҳақида сўз юритилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар коррупция билан боғлиқ бўлган, шунингдек, бугунги кунда давлатимиз томонидан амалга оширилаётган бошқа соҳалардаги кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.