Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Фармон ижроси юзасидан


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 3 июнь куни вилоят телевидениесида “Минбар” кўрсатуви орқали жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида давра суҳбати ташкил этилди.

Кўрсатув давомида вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, оммавий ахборот воситалари орқали ва оғзаки тарзда олиб борилган тарғибот тадбирлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Аҳолига мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини содда ва осон қилиб етказиб бериш, фуқароларни тарғибот тадбирларига кўпроқ жалб этиш, тадбир давомида уларга турли хил мавзулардаги маълумотларни етказиб бериш мақсадида бошқа идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари ва уларнинг натижалари хусусида таъкидлаб ўтилди.

Вилоят судлари, вилоят халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бошқармалари, ҳарбий қисмлар, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қашқадарё вилоят кенгаши ва бошқалар билан тасдиқланган ҳамкорлик режалари, қўшма дастурлар ижроси юзасидан вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолияти атрофлича ёритиб берилди.

Фуқароларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиб бериш билан бир қаторда, уларнинг мурожаатларини тинглаш, ҳуқуқий тушунтиришлар бериш ҳамда мурожаатларни ваколат доирасида ҳал этиш мақсадида маҳаллаларда ўтказилаётган “Ҳуқуқий ахборот куни”, “Очиқ эшиклар куни” ҳамда ҳар шанба куни ташкил этилаётган сайёр қабуллар ва уларнинг натижаси хусусида сўз юритилди.

Адлия вазирлигининг ташаббуси билан вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан  барча идора ва ташкилотлар, маҳаллаларнинг берган сўровларига асосан аҳоли ва жамоалар хоҳлаган мавзуларда жойига борилиб, тарғибот тадбирлари ўтказилиши белгиланганлиги тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтилди.