Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

1 – июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 1 – июнь Халқаро болаларни ҳимоя куни муносабати билан “Бахтли болалик қонун ҳимоясида” шиори остида барча туман ва шаҳарларда ҳуқуқий ва маънавий дам олиш тадбирлари ташкил этилди.

Байрам тадбирлари туман ва шаҳарлардаги марказий истироҳат боғларида, Маданият уйларида, шунингдек бошқа аҳоли гавжум жойларда ўтказилди. Тадбир ўтказилган жойлар байрамона шарлар ва баннерлар билан безатилди.

Болаларнинг қонунлар билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликлари юзасидан бўлган билимларини маданий ва маънавий тадбирлар билан уйғун равишда ошириш ва синаб кўриш мақсадида турли ёшдаги болаларга хос бўлган ҳуқуқий мазмундаги, шунингдек уларнинг китобхонликка бўлган муносабатини янада шаклллантириш юзасидан ҳамда тезкорлик ва топқирлигини аниқлаш мақсадида турли хил ўйинлар, савол-жавоблар ва викториналар ташкил этилди.

Болаларнинг Ўзбекистон мустақиллиги, тинчлиги ва ўз ҳуқуқ ва эркинликларини чизгилар орқали ифодалаб берган расмлари ва уларга берилган изоҳлари адлия ходимлари томонидан баҳоланди.

Ўтказилган тадбирларда вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, шунингдек вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман ва шаҳар Кенгашлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан байрам тадбирида фаол иштирок этган болаларга турли хил совғалар, ҳар хил мазмундаги китоблар совға қилинди.

Тадбирлар давомида болалар учун уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ифодаланган флаер ва буклетлар тарқатилди.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ногиронлиги бўлган ёки беморлиги сабабли байрам тадбирларида иштирок эта олмайдиган болаларнинг уйларига, даволаниш муассасаларига борилиб, уларни ҳам байрам билан қизғин табрикладилар. Кўнгилларини кўтариш, байрамона кайфият улашиш мақсадида турли хил совғалар улашдилар.

Тадбир тафсилотлари вилоят оммавий ахборот воситалари орқали ёритилмоқда.

Байрам тадбирлари вилоятимиз бўйлаб қизғин давом этмоқда.

Аслида, Ўзбекистон болаларининг ҳар куни байрам, ҳар куни шодиёна, ҳар куни эътибор ва эъзозда!