Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Юридик коллежга ҳужжатлар қабули бошланди!


Жорий йилнинг 1 июнь кунидан Қашқадарё вилоят юридик коллежига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошланди.

Юридик коллеж маъмурияти томонидан ҳужжатларни қабул қилиш учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинди. 

Қабул жараёнининг дастлабки кунида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи – вилоят юридик коллеж директори коллежга ташриф буюриб, жараён ва шароитлар билан яна бир бор танишдилар. Ҳужжатларни топшириш ва қабул қилиш юқори савияда ўтиши учун баъзи ташкилий масалаларни ҳал этиш учун тегишли топшириқлар бердилар. 

Вилоят юридик коллежига ҳужжатларни қабул қилиш жараёнининг дастлабки кунида 5 нафар абитуриент коллежда ўқиш истагини билдириб, рўйхат асосида ҳужжатлар топширдилар. 

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида талаб юқори бўлган тор доирадаги ва соҳавий мутахассисликлар бўйича юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада самарали ташкил этиш мақсадида барча вилоятларда юридик коллежларнинг ташкил этилганлиги, келгусида кадрлар етишмаслигини бартараф этиш ва соҳа ривожланишида ўзига хос ўрин тутади, албатта.