Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

“Бахтли болалик” тадбирлари


Қарши туман адлия бўлими томонидан туман Маданият бўлимида 1-июнь болалар кунига бағишланган “Бахтли болалик” деб номланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда тумандаги мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган куй ва қўшиқлар, жозибали рақслар байрамга янада кўтаринки кайфият ва файз бағишлади.

Тадбир иштирокчиларига туман адлия бўлими томонидан уларнинг ёшига муносиб тайёрланган ҳуқуқий мазмундаги саволлар берилди. Ўқувчилар Конституцияда белгиланган болалар ҳуқуқлари, эркинликлари, шунингдек бурчлари ҳақидаги билимларини намойиш этдилар.

Туман адлия бўлими томонидан фаол қатнашган болаларга эсдалик совғалари берилди.

Байрамда ўқувчилар томонидан ўз қўллари билан тайёрланган ҳунармандлик махсулотлари, каштачилик, қуроқчилик намуналари, рассом болалар чизган суратлар намойиш этилди.

Тадбирда туман Маданият бўлимида фаолият юритаётган тўгаракларнинг ҳисобот дастурлари ҳам намойиш этилиб, болаларнинг ёзги таътилини мароқли ўтиши, бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари учун мазкур тўгаракларга аъзо бўлишлари тарғиб қилинди.

Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.