Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Деҳқонободда “Очиқ эшиклар куни” тадбири


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 31 май куни Деҳқонобод тумани “Ўзбекистон” МФЙда “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси ва Деҳқонобод туман адлия бўлими ходимлари томонидан фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари билан мулоқот қилинди.

Масъул ходимлар томонидан фуқароларга адлия органлари томонидан олиб борилаётган фаолият, хусусан уларнинг вазифалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдаги фаолияти, шунингдек давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, фуқаролар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни иш билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ҳуқуқий ва амалий ишлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида фуқаролар томонидан 30 га яқин мурожаатлар келиб тушди ва шундан 15 та мурожаатлар туман адлия бўлими томонидан иш юритувига олинди, 10 дан ортиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури ижроси бўйича келиб тушган 3 та мурожаат тадбир давомида ҳал этилиб, 3 нафар фуқарога жами 130 млн. сўм кредитлар ажратилиши таъминланди.

Тадбирда фуқаролар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан ҳам мурожаатлар келиб тушди ва Деҳқонобод туман давлат нотариуси томонидан МФЙ биносида сайёр нотариал ҳаракатлар амалга оширилди.

Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси орқали тасвирга олинди.

Давлат органлари ва фуқароларнинг бевосита мулоқотлари, сайёр қабулларнинг мунтазам ташкил этилиши улар ўртасидаги ўзаро алоқа ва муносабатларни янада шакллантиришга, ишонч ва ҳурмат руҳини оширишга хизмат қилади.