Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Келажагимизга бугундан эътибор


Вилоятимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида тегишли идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида тизимли равишда чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, вилоят телевидениеси орқали аҳолини, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитетни шакллантириш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш мақсадида давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 29 май куни вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни юзага келиш сабаблари ва уларни олдини олиш бўйича бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси, прокуратура, давлат солиқ бошқармаси, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, божхона, бандлик, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари ва бошқа бир қатор идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари орқали телемулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида мамлакатимизда бола ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, ёшлар, хусусан вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабабларини аниқлаш, шунингдек оиладаги, таълим муассасалардаги муҳитнинг фарзанд тарбиясига ижобий ва салбий таъсири, бола тарбиясига акс таъсир этувчи жиҳатларни бартараф этиш борасидаги муаммо ва камчиликлар тўғрисида фикр билдирилди.

Тадбир сўнгида телемулоқот иштирокчилари томонидан ёшларимизни ҳуқуқий жиҳатдан етук, уларни ўзига бўлган ишончи ва иродаси мустаҳкам қилиб тарбиялашда ўзаро ҳамкорликни янада самарали йўлга қўйиш лозимлиги тўғрисида таъкидланди.