Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Барча идора ва ташкилотлар диққатига!


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг кундалик эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларни қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар бўйича ўтказиладиган “Сўров бўйича тарғибот” концепцияси тасдиқланган.

Мазкур концепцияга асосан аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга доир тадбирларнинг умумий тусдаги аниқ аудиторияни танлаган ҳолда мақсадли, манзилли ва предметли ўтказилишини белгилаш ҳамда уларни амалга оширишнинг аниқ таъсирчан механизмини яратиш орқали аҳолининг барча қатламларига ўзи учун зарур ҳуқуқий билимларни шакллантириб бориш ҳамда уларни кундалик ҳаётда қўллай олишларини ўргатиш лозимлиги белгиланган.

Аҳоли ва ходимларни қизиқтирган, бевосита уларнинг сўровлари асосида тарғибот тадбирларини ташкиллаштириш мақсадида уларнинг хоҳишига асосан қандай мавзуларда ёки қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тадбирлар ўтказилиши тўғрисида бизга сўров юборинг.

Сиз истаган мавзуда ва Сиз хоҳлаган жойда тарғибот тадбирлари ўтказишга тайёрмиз!