Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди


Муборак туман адлия бўлими томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, ўз ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини тўла англаб етишлари, шунингдек улардан фойдаланиш ва амалга оширишларида ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Туман адлия бўлими томонидан “Тонг” ва “Қурувчилар” МФЙда Адолат социал демократик партияси туман кенгаши, Ўзбекистон Либерал Демократик партияси туман кенгаши ходимлари ҳамда адвокатлар билан биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Фуқаролар томонидан берилган саволларга қонуний ёндошган ҳолда атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, кўтарилган муаммолар юзасидан ечимини топиш йўл ва усуллари кўрсатиб берилди.

Тадбирлар давомида аҳолига фуқароларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, миграция борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек фуқароларни ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган бошқа масалалар хусусида тушунтиришлар берилди.