Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Меҳр-мурувват халқимизга хос анъана


Қарши туман адлия бўлими томонидан меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховатпешалик каби муносабатлар қон-қонига сингиб кетган ўзбек халқига хос қадрият ва анъана ҳисобланган кекса ва ногиролар, муҳтожларнинг ҳолидан хабар олиниб, эҳсонлар улашишдек эзгу амаллар давом эттириб келинмоқда.

Туман адлия бўлими томонидан давлат нотариал идораси ва туман ФҲДЁ бўлими ходимлари билан биргаликда тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандлари, яъни уйида якка тартибда таълим олаётган ногиронлиги бўлган болалар, чин етим болалар ҳолидан хабар олиниб, кундалик турмушида зарур бўлган махсулотлар ва буюмлар тақдим қилинди.

Туман адлия бўлими томонидан қилинган эзгу ишлар тафсилотлари вилоят телевидениеси орқали ёритилиши барчани меҳрли ва эътиборли бўлишга ундайди.