Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ҳар ҳафтада сайёр қабуллар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан ўзлари бириктирилган туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан биргаликда ҳар ҳафтанинг шанба куни барча туман ва шаҳарларда тизимли равишда сайёр қабуллар ташкил этиш ва адлия бўлимларига бевосита амалий ёрдам бериш амалиёти йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг 25 май куни ҳам бошқарманинг ходимлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, нотариуслар, адвокатлар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ ва бошқа тегишли ташкилот ва идора ходимлари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этилди.

Сайёр қабуллар давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, аҳолини қийнаётган савол ва муаммолар ҳамда ечимини топмай келаётган 270 дан ортиқ мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 60 дан ортиқ мурожаатлар туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан иш юритувига олинди.

Ўтказилган сайёр қабуллар давомида кўплаб мурожаатлар ҳал этилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қабул жараёнида таъминланди. Сайёр қабулларга ташриф буюрган фуқароларга уларнинг турмуши давомида кўп қўлланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти билан бир қаторда, “Аdvice.uz” ҳуқуқий портали, шунингдек Қашқадарё вилоят юридик коллежига қабул жараёни тўғрисида тушунтиришлар берилди. 

Бошқарма ходимлари томонидан куннинг иккинчи ярмида ўзлари бириктирилган туман (шаҳар) адлия бўлимининг ҳафталик фаолияти билан танишиб ҳамда таҳлил қилиниб, тегишли маслаҳатлар берилиши йўлга қўйилган.

Ходимлар томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимларининг фаолияти юзасидан тайёрланган маълумотлар умумлаштирилиб, улар фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилиб борилмоқда. Муҳокама натижасида аниқланган ижобий фаолиятни бошқа туман (шаҳар) адлия бўлимларида ҳам жорий этиш, шунингдек камчиликларни биргаликда бартараф этиш ҳамда келгусида уларга йўл қуймаслик бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб борилмоқда.

Бу борадаги ишлар мунтазам равишда амалга ошириб борилади.